Пара спортчиларимизнинг яна бир муваффақияти
Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган пара академик эшкак эшиш бўйича халқаро мусобақада спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этиб, қатор медалларни қўлга киритди.
Жумладан, мусобақанинг Pr2 M1x йўналишида Диёрбек Бойболсинов олтин медалга сазовор бўлди. Pr3 M1x таснифида Акбарали Абдувалиев мусобақа ғолибига айланди ва ушбу мусобақанинг аёллар орасида Динара Белянина кумуш медаль билан тақдирланди.
Шунингдек, Pr2 Mix2x пойгаларида Диёрбек Бойболсинов ва Муҳайё Абдусатторова дуэти, Pr3 Mix2x да Акбарали Абдувалиев ҳамда Динара Белянина тандеми маррага иккинчи бўлиб келди.
Абдумутал Абдураҳмонов, Мади Сулаймонов, Амалбек Мустафоқулов, Меҳрибон Бобоева, Раъно Жумабаевадан иборат жамоамиз ўз йўналишларида кумуш медалга эга чиқди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА