“Мустақиллик кубоги” мусобақасидан фоторепортаж
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон журналистлар уюшмаси ҳамкорлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида мини-футбол бўйича “Мустақиллик кубоги” мусобақаси ташкил этилди.
Мазкур мусобақа журналистлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоавийлик руҳини мустаҳкамлаш ҳамда спорт орқали ўзаро ҳамжиҳатликни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Қуръа натижаларига кўра, 22 та жамоа 4 та гуруҳга ажратилди. Гуруҳ босқичи учрашувлари 6 май куни старт олди ва 7 майга қадар давом этади. Финал беллашувлари эса 8 май кунига белгиланган.
[gallery-29238]
Айни пайтда гуруҳ босқичининг дастлабки тур учрашувлари юқори кайфият ва муросасиз курашлар остида кечмоқда. Ҳар бир жамоа ғалаба учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этмоқда.
Сарвар ЎРМОНОВ(сурат),ЎзА