Ўзбекистон Параосиё ўйинларида тарихий натижа қайд этди
Японияда бугун, 24 октябрь куни V ёзги Параосиё ўйинларининг сўнгги баҳслари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон делегацияси пара пауэрлифтинг ва пара қиличбозлик бўйича баҳсларда иштирок этади.
Шуни таъкидлаш лозимки, V ёзги Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этмоқда. Айни пайтда ўзбекистонлик параспортчилар 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза, жами 145 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида Хитой ва Япониядан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу, аввалги Параосиё ўйинларига нисбатан беш поғона юқори натижа.
Беллашувларда вакилларимизнинг жаҳон ва Осиё рекордларини янгилаб, Параосиё ўйинлари рекордларини ҳам ўрнатгани, делегациямиз аъзоси, 15 ёшли Бобурбек Тоштемиров эса мусобақанинг энг ёш чемпиони сифатида эътироф этилгани мамлакатимизда паралимпия ҳаракатига қаратилаётган эътибор ва параспортчиларимиз учун яратилаётган кенг имкониятлар самарасидир.
Шу тариқа, «Аичи–Нагоя–2026» V ёзги Параосиё ўйинлари Ўзбекистон делегацияси учун тарихий натижа билан якунланмоқда. 145 та медаль ва умумжамоа ҳисобидаги учинчи ўрин — параспортчиларимизнинг юксак маҳорати, матонати ва ғалабага бўлган интилишининг ёрқин ифодаси.



Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА