Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги йиғинини бошлади
Хабарингиз бор, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан Тошкент шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини бошлайди ва 27-30 март куни пойтахтимизда ўтадиган FIFA Series мусобақасида иштирок этади.
Мазкур йиғин ва ушбу мусобақа учун терма жамоамизнинг кенгайтирилган рўйхати эълон қилинган.
Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор"), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев ("Нефтчи")

Ҳимоячилар: Рустамжон Ашурматов ("Истиқлол", Эрон), Умарбек Эшмуродов ("Насаф"), Абдуқодир Ҳусанов ("Манчестер Сити", Англия), Муҳаммадрасул Абдумажидов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Насруллаев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Пахтакор"), Беҳруз Каримов ("Сурхон"), Жаҳонгир Ўрозов ("Динамо"), Фарруҳ Сайфиев ("Нефтчи").
Ярим ҳимоячилар: Умарали Раҳмоналиев ("Сабаҳ", Озарбайжон), Иброҳим Ибрагимов, Достонбек Ҳамдамов, Акмал Мозговой ("Пахтакор"), Алишер Одилов, Жамшид Искандеров ("Нефтчи"), Отабек Шукуров ("Бани Яс", БАА), Азизжон Ғаниев ("Ал Батаэҳ", БАА), Остон Ўрунов ("Персеполис", Эрон), Одилжон Ҳамробеков ("Трактор", Эрон).
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Истанбул Башакшеҳир"), Игорь Сергеев ("Персеполис", Эрон), Шерзод Темиров ("Эрбил", Ироқ).
Бироқ сўнгги маълумотларга қараганда, ушбу рўйхатдан жой олган Жалолиддин Машарипов, Ҳусниддин Алиқулов, Аббосбек Файзуллаев, Дилшод Комилов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Абдулла Абдуллаев, Алибек Давронов ва Ҳусайн Норчаев турли даражадаги жароҳатлари туфайли йиғинни ўтказиб юбориши ойдинлашди.

Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоамиз FIFA Series доирасида 27 март куни Габон, 30 март санасида Венесуэла терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу ўйинлар пойтахтимиздаги "Бунёдкор" стадионида соат 19:00 да бошланади. Шунингдек, бу кунлари “Пахтакор” стадионида ўтадиган Венесуэла — Тринидад ва Тобаго, Габон — Тринидад ва Тобаго термалари баҳсларига ҳам гувоҳ бўламиз.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА