МУНОСАБАТ
2026 йил 19 май куни Президентнинг “Солиқ органлари фаолиятини институционал жиҳатдан такомиллаштириш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–95-сон фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2027 йил 1 январдан:
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича солиқ ваколатли органларнинг солиқ органларига тақдим этган маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқарилади ва солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботини тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади;
- жисмоний шахсларнинг ипотека кредитларини қоплашга йўналтирилган даромадлари бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш проактив тартибда амалга оширилади. Бунда имтиёз қўллаш натижасида юзага келган ортиқча сумма жисмоний шахснинг мурожаатига асосан 10 иш куни ичида қайтарилади.
2027 йил 1 январдан аввалги йилнинг 1 июль ҳолатига кетма-кет келадиган охирги 12 ойлик давр бўйича тўланган солиқлар, йиғимлар ва давлат божи, шунингдек, солиқ бўлмаган тўловлари ҳажми БҲМнинг 500 минг бараваридан ортиқ корхоналар ва тижорат банклари ўта йирик солиқ тўловчилар деб эътироф этилади.
2026/2027 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш мақсадида Солиқ қўмитаси ҳузурида Солиқ олий мактаби ташкил этилади.
2027 йил 1 январдан солиқ соҳасида алоҳида ташаббус кўрсатган, солиқ тизими ривожига ҳисса қўшган шахсларни рағбатлантириш мақсадида “Солиқ хизмати фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/e936iRBlaKc?si=Re-yEve5P2_4rVG6" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА