Миллийлик ва замонавийлик уйғунлашган маскан
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон шаҳрининг Ўрикзор маҳалласида ўтган йили фойдаланишга топширилган 24/7 кўча бугун аҳоли ва шаҳар меҳмонлари гавжум бўладиган масканлардан бирига айланган.
Миллий меъморчилик анъаналари ва замонавий шаҳарсозлик ечимлари уйғунлашган ҳудудда савдо, умумий овқатланиш ва турли хизмат кўрсатиш шохобчалари кечаю кундуз фаолият юритмоқда. Бу ерда миллий ҳунармандчилик буюмлари, халқ амалий санъати намуналари, миллий таомлар ва замонавий хизмат турлари аҳолига таклиф этилмоқда.
Кўча ҳудуди замонавий ёритиш тизими, ободонлаштирилган пиёдалар йўлаклари, яшил ҳудудлар, дам олиш жойлари ва фотозоналар билан жиҳозланган. Бу ерда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари сайр қилиб, бўш вақтини мазмунли ўтказмоқда.
[gallery-30628]
24/7 кўчанинг фаолият бошлаши маҳаллий тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтиришга ҳам туртки берди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА