Истиқлолга тенгдош ўқитувчилар тақдирланди
Таълим тизимида 23 290 нафар Мустақиллик тенгдошлари фаолият юритади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида истиқлолга тенгдош бўлган ана шундай 35 нафар устоз ва мураббийлар тақдирланди.

Тадбирда вазирнинг биринчи ўринбосари Шерзод Каримов, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Маҳмуд Бобоёров иштирок этди ва тизимдаги ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, устозларни самимий табриклади.

Шунингдек, иштирокчи устозларнинг соҳа ҳақидаги фикр-мулоҳазалари ва таклифларига қулоқ тутилди ва уларнинг самарали меҳнати, касбий фаолияти давомида эришган ютуқлари алоҳида эътироф этилиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Бугунги кунда вазирлик тизимида Мустақиллик билан тенгдош 23 290 нафар ўқитувчи, раҳбарлар ва ходимлар таълим даргоҳларида фаолият олиб боради.
Н.Усмонова, ЎзА