Хотира — миллатнинг маънавий таянчи
ФОТОРЕПОРТАЖ
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Андижон вилояти Булоқбоши туманида жойлашган ҳарбий қисм хизматчилари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир доирасида ҳарбий хизматчилар «Хотира хиёбони» ҳамда Андижон вилояти тарихи ва маданияти музейида бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши йилларида халқимизнинг кўрсатган жасорати, фронт ортидаги фидокорона меҳнати ва миллий меросга оид экспонатлар билан танишди.
Ҳарбий хизматчилар «Хотира хиёбони»даги ёдгорликлар пойига гулчамбарлар қўйиб, Ватан озодлиги ва юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган аждодлар хотирасига эҳтиром кўрсатди.
Музейда ташкил этилган экскурсия давомида иштирокчиларга вилоят тарихи, маданий мероси ва миллий қадриятларга оид ноёб экспонатлар ҳақида маълумот берилди.
Тадбирда иштирок этган ҳарбий қисм офицери, катта лейтенант Бобуржон Олтибоев бундай маънавий-маърифий тадбирлар ёш ҳарбий хизматчилар қалбида Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат ва аждодлар хотирасига садоқат туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
[gallery-29323]
Қайд этилганидек, тадбир ҳарбий хизматчиларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш, уларда тарихий хотира ва ватанпарварлик туйғуларини кучайтиришга хизмат қилди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА