Хитой Ой "пойгасида" АҚШни ортда қолдира оладими?
NASA ходими Жаред Айзекман Хитой Ой "пойгасида" АҚШни ортда қолдириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ҳозирча ХХРни ортда қолдиришнинг уддасидан чиқмоқда.
- Биз ҳозирда космик пойгадамиз ва Хитой ақл бовар қилмайдиган тезликда ҳаракатланмоқда, -дейди у.
NASAнинг Ой базаси дастури менежери Карлос Гарсия-Галан АҚШда Ойга одам юборадиган миссия юбориш ва у ерда база қуришни бошлаш учун етарли маълумот йўқлигини айтганди.

Дастлаб 2027 йилга режалаштирилган “Artemis III” Ернинг табиий йўлдошига қўниш миссияси 2028 йилга қолдирилди. Ундан олдин Ойга мунтазам учувчисиз парвозлар режалаштирилган эди.
2029 йилга келиб NASA Ой юзасига ишончли киришни таъминлаш ва у ерда тажрибалар ўтказишга умид қилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, Қўшма Штатлар “Аполлон” дастури доирасида 1969 йилдан 1972 йилгача Ойга олти марта қўнган ва 12 космонавт Ой юзасида юрган.
С.Раҳимов, ЎзА