Ҳазораспда ижтимоий объектлардаги қурилиш ишлари ҳолати ўрганилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ҳазорасп туманида барпо этилган замонавий ёпиқ сузиш ҳавзаси ҳамда «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2026 йилги 1-мавсуми доирасида ғолиб деб топилган ва қуриб битказилган объектлардаги қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида объектларда яратилган шарт-шароитлар, қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг сифати, бажарилган ишлар ҳажми ҳамда мавжуд камчиликлар кўздан кечирилди. Шунингдек, объектларнинг фойдаланишга тайёрлиги, белгиланган вазифалар ижроси ва аҳоли учун қулай шароитларни таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Жараёнда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли ва белгиланган муддатларда якунлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
[gallery-31475]
Шунингдек, объектларни белгиланган талаблар асосида фойдаланишга топшириш, улардан самарали фойдаланиш ва аҳоли манфаатларига хизмат қилишини таъминлаш бўйича масъулларнинг вазифалари белгилаб берилди.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА