Халқаро фестивалда ўзбекистонлик ҳунарманд фахрли ўринни эгаллади
Қозоғистон Республикасининг Усть-Каменогорск шаҳрида бўлиб ўтган “Вековые традиции” номли халқаро декоратив-амалий санъат ва гиламдўзлик фестивалида ўзбекистонлик ҳунарманд Гулнора Чориева иштирок этиб, гиламдўзлик йўналиши бўйича фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.
Мазкур нуфузли фестивалда Монголия, Қирғизистон, Озарбайжон, Татаристон ҳамда бошқа давлатлардан ҳунармандлар иштирок этди.


Фестиваль якунларига кўра, 2 км. 800 метрлик қуроқ кўрпачани тахлаш ишларига бошчилик қилгани учун Абай вилояти жамоасига биринчи ўрин тақдим этилди.
“Ҳунарманд” уйишмаси маълумотига кўра, Гулнора Чориеванинг ушбу ютуғи миллий ҳунармандчилик анъаналарини асраб-авайлаш, хусусан, Шаҳрисабз гиламдўзлик мактабининг халқаро миқёсдаги нуфузини янада оширишга хизмат қилмоқда.


Г.Бобоева, ЎзА