ФҚБ директори мундиалда хавфсизлик қандай таъминланганини ошкор қилди
Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) директори Каш Пател хавфсизликни таъминлаш учун АҚШ Ички хавфсизлик департаментидан 59 махсус гуруҳ билан бирга қарийб 5000 ходим сафарбар этилганини айтди. Шунингдек, ФҚБ ўйинчи ва мураббийлар, бошқа аккредитациядан ўтган иштирокчилар билан тахминан 300 000 марта текширув ўтказган.
ФҚБ маълумотига кўра, дунёнинг турли бурчакларидан келган қарийб 7 миллион мухлис Қўшма Штатлар, Канада ва Мексикада бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари чоғида ҳеч бирор жиддий хавфли ҳодиса содир этгани йўқ. Дрон таҳдидига қарши курашиш амалиёт асосини ташкил қилди. Мусобақа давомида 700 дан ортиқ дрон ушланди.
Шунингдек, мундиалга келган 48 мамлакатдан 46 таси полиция кучлари вакиллари билан Қўшма амалиёт маркази ташкил этилди. Натижада терговчилар ўз миллий жамоалари, мухлислари ва ички хавфсизлик вазияти ҳақида чуқур билимга эга мутахассислардан эҳтимолий таҳдид хусусида ҳақиқий вақт режимида маълумот олиш имконига эга бўлди.
С.Раҳимов, ЎзА