Банка ичига яширилган гиёҳвандлик воситаси
Хоразм вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Урганч шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйи кўздан кечирилганида, уйнинг ётоқхона қисмида 3 литрлик банка ичида оғирлиги 34,9 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси ноқонуний равишда сақлаб келаётгани аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аҳмаджон Шокиров, ЎзА мухбири