АҚШнинг Жанубий Кореядаги базасида оқ фосфор сизиб чиқди
АҚШнинг Жанубий Кореяда жойлашган Осан авиация базасида ўқ-дори билан боғлиқ ҳодиса юз бериб, ҳавога оқ фосфор сизиб чиқиши содир бўлди. Воқеа расмийларни яқин атрофдаги аҳолини қисқа вақтга эвакуация қилишга ундади.
Reuters ёзишича, ушбу фавқулодда ҳолат туфайли ҳеч ким жароҳат олмаган. Чеклов Жанубий Корея қутқарувчилари ва АҚШ ҳарбий хизматчилари томонидан зарарсизлантириш ишлари олиб борилгандан сўнг тахминан ярим соат ўтгач бекор қилинган.
Маълумот учун: Оқ фосфор ҳаво билан аралашганда алангаланадиган ўта заҳарли модда бўлиб, бошқа унсурлар қатори тутун пардасини яратиш ва айрим турдаги ўқ-дори воситалари ишлаб чиқаришда ишлатилади.
С.Раҳимов, ЎзА