Замонавий фестиваль туристлар кўнглидан жой олди
Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон овози” туризм кўчасида “Bitcoin Pizza Fest 2026” замонавий фестивали бўлиб ўтди.
Турли йўналишдаги технологиялар, мусиқа, гастрономия ва замонавий шаҳар маданиятини ягона майдонда уйғунлаштиришга қаратилган фестивалда меҳмонлари учун мусиқий чиқишлар, гастрономик зоналар, интерактив майдончалар ҳамда турли кўнгилочар дастурлар ташкил этилди.

Мазкур фестивалда мингга яқин хорижий ва маҳаллий меҳмонлар иштирок этиб, махсус акциялар ва совринли ўйинларда қатнашди.

Шунингдек, тадбир доирасида амалдаги қонунчилик талаблари асосида ва лицензияланган хизматлар орқали замонавий рақамли тўлов имкониятлари намойиш қилинди.

Фестивалнинг интерактив дастури доирасида ҳамкорлар томонидан совринли ўйинлар ҳам ўтказилди.
Г.Бобоева,
ЎзА