Заковатда ҳам билим, ҳам жамоавий ҳамжиҳатлик синовдан ўтди
Заковат фақат савол-жавоб ўйини эмас. У инсоннинг билим даражаси, тез фикрлаши ва жамоа билан бир мақсад йўлида ишлай олиш қобилиятини ҳам намоён этади. Ана шундай интеллектуал беллашув Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида ҳам ўтказилди.
Танловда вазирлик марказий аппарати ҳамда тизим ташкилотларида фаолият юритаётган 30 ёшгача бўлган ходимлардан тузилган жамоалар иштирок этди. Мусобақанинг асосий мақсади ходимларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш, жамоавий ишлаш кўникмаларини мустаҳкамлаш ва интеллектуал муҳитни янада кучайтиришдан иборат бўлди.

Қизиқарли кечган баҳслар якуний натижаларига кўра, биринчи ўринни Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази жамоаси қўлга киритди. 2-ўрин — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги жамоасига, 3-ўрин — Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик маркази жамоасига насиб этди.
Ғолиб ва совриндор жамоалар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Нигора Раҳмонова,
ЎзА