Қабул: академик лицей, магистратура ва техникумларга 200 мингдан ортиқ ариза келиб тушди
2026/2027 ўқув йили учун қабул жараёнлари жадал давом этмоқда. Абитуриентлар академик лицейлар, магистратура ҳамда техникумларга ҳужжатларни онлайн тарзда топширишда давом этмоқда.
6 июль соат 09:20 ҳолати қабул статистикасига кўра, учта таълим йўналиши бўйича жами 199 минг 977 та ариза рўйхатдан ўтказилган. Академик лицейларга 2026/2027 ўқув йили учун 42 минг 742 та ариза келиб тушган.
Магистратура босқичига ҳужжат қабул қилиш давом этмоқда. Айни пайтга қадар 9 минг 881 та ариза қабул қилинган. 9-синф битирувчилари учун техникумларга қабул бўйича эса 147 минг 354 та ариза рўйхатдан ўтказилган.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, барча таълим босқичларига ҳужжатлар my.edu.uz платформаси орқали онлайн шаклда қабул қилинмоқда. Абитуриентлар белгиланган муддатларда ҳужжатларини электрон тарзда топширишлари мумкин.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА