Ёзни болажонлар мароқли ва мазмунли ўтказишади (+видео)
Сўнгги қўнғироқ янграб, болажонлар ёзги таътилга кузатилаётган бир пайтда масъуллар уларнинг бўш вақтларини мароқли ва мазмунли ўтказиш борасида катта тайёргарлик кўриб қўймоқдалар. Хусусан, ёз мавсумида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги 3 та дам олиш масканига 1 060 нафар бола қамраб олиниши режалаштирилган. Бундан ташқари уч ой давомида 180 та стационар оромгоҳ фаолият юритади ва уларга 157 715 нафар бола қамраб олиниши белгиланмоқда.
Шунингдек, тажрибали ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда бошқа ташкилотлар тасарруфидаги стационар оромгоҳларнинг 47 таси ихтисослаштирилган соғломлаштириш оромгоҳи сифатида ташкил этилади.
Жумладан, пойтахтимиздаги 64 ўрта мактаб ёзги таътилни мароқли ва мазмунли ўтказиш мақсадида болажонлар энг кўп қизиқадиган йўналишлар бўйича соғломлаштириш майдончаларини ташкил этди. Шу муносабат билан 90 кун фаолият юритадган тўгаракларга тажрибали ўқитувчи ва мураббийлар жалб қилинди.
“Ёз-2026” мавсумини мазмунли ташкил этиш мақсадида стационар оромгоҳларга жалб этилмаган болалар учун жойлардаги таълим муассасаларида 1 242 та соғломлаштириш майдончалари ташкил этилди ва уларда 156 475 нафар бола қамраб олинади. Ушбу муассасалардаги таълим-тарбия ва маънавий-маърифий ишлар Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган 12 кунлик намунавий дастур асосида олиб борилади.
Болалар ўртасида китобхонлик маданиятини янада шакллантириш мақсадида оромгоҳларга 57 минг дона болалар адабиётлари етказиб берилади ва “kitob.uz” платформасидан адабиётларнинг электрон ва аудио шаклларидан фойдаланиш бўйича шароитлар яратилади.
Соғломлаштириш майдончаларида ёзги таътилни мароқли ташкил этиш учун меҳнат таътилига чиқмаган 11 минг нафардан ортиқ педагог жалб қилинади. Ушбу майдончаларда спорт, санъат ва АТ йўналишларида тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади ҳамда болаларга мўлжалланган қизиқарли кино ва мультфильмлар намойиш этилади. Болалар ансамбли ва жамоаларининг театр ва концерт дастурлари уюштирилади.
Ёзги таътил даврида ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 223 та “Келажак” марказларида маданият ва санъат йўналишида ўқувчилар қизиқишидан келиб чиқиб тўгараклар ташкил этилади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/HKrC9syd4lM?si=HTAhp_Exe8cLQVzt" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Ойбек Давронов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА