Ёшлар ташаббуслари эшитилди
Сергели туманидаги Тошкент тиббиёт техникумида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шаҳноза Султонова, Сергели тумани ҳокими ўринбосари Нафиса Жўраева ва техникум директори Саодат Зулфиқоровалар талабалар билан мулоқот қилди.
Самимий ва очиқ тарзда ўтган суҳбат давомида ёшларнинг таълим олиш шароитлари, тиббиёт соҳасидаги истиқболли режалари ҳамда уларни қийнаётган масалалар муҳокама қилинди.


Шаҳноза Султонова талабаларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглаб, келгусида малакали кадр бўлиб етишишлари учун давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Қайд этилганидек, бу каби учрашувлар ёш мутахассисларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш ва уларнинг муаммоларига ечим топишда муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.


Гулноза Бобоева, ЎзА