Ёшлар ўртасида экологик маданият тарғиб этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилояти кенгаши ташаббуси билан “Бухоро” болаларни соғломлаштириш оромгоҳида “Табиатни асраш ёшликдан бошланади” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.
“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбир аввалида партия фаоллари оромгоҳдаги тўгараклар фаолияти ҳамда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган лойиҳалар билан танишди.
[gallery-30578]
Давра суҳбатида оромгоҳда дам олаётган ёшлар, экология соҳаси мутахассислари ва партия вакиллари иштирок этди. Мулоқот давомида экологик муаммолар, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, мамлакатимизда экологик маданиятни юксалтириш ва атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Ёшларнинг бу борадаги таклиф ва ташаббуслари ҳам тингланди.
Тадбир интерактив ўйинлар, экологик викториналар ва савол-жавоблар билан давом этди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА