Ёшлар бандлигини таъминлаш масаласи танқид қилинди
Хоразм вилояти солиқ бошқармасида вилоятдаги барча бошқарма ва идоралар раҳбарлари иштирокида ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда ҳудудлардаги битирувчиларнинг иш билан таъминланиш ҳолати танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди.

Жорий йилда вилоятда 7 минг 411 нафар мактаб, 3 минг 305 нафар касб-ҳунар таълими ва 2 минг 733 нафар олий таълим муассасалари битирувчисини иш билан таъминлаш белгиланган.

Йиғилишда ишсизлик кўрсаткичлари юқори бўлган ҳудудлар фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, ҳар бир ишсиз битирувчининг муаммосини манзилли ўрганиш, уларни муносиб иш ўринларига жойлаштириш ва қонуний меҳнат фаолиятига жалб этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА