Ёш велоспортчилар ҳоким кубоги учун беллашди
Термизда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Сурхондарё вилоят ҳокими кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада Термиз шаҳри ва туманлардан саралаб олинган юзга яқин ёш велоспортчи иштирок этиб, етти километр масофага ҳоким кубоги учун баҳслашди.

Воҳада велоспортни янада оммалаштириб, энг яхши ёш велоспортни аниқлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиб, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган беллашувнинг ўғил болалар ўртасидаги баҳсида Термиз шаҳри вакиллари – Ортиқбой Қудратов фахрли биринчи, Фазлиддин Эргашев иккинчи, Беҳруз Мирзамуродов учинчи ўринни эгаллади. Қизлар ўртасида Жарқўрғон тумани велоспортчилари – Шаҳло Холмуродова биринчи, Сандўғаш Асанова иккинчи ва Жасмина Чориева учинчи ўринга сазовор бўлди.

Ғолибларга вилоят ҳокими кубоги, медаль, диплом ва эсдалик совғалар топширилди. Шунингдек, мусобақада фаол қатнашган бир гуруҳ ёш велоспортчилар рағбатлантирилди.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири