Ёлғизлик ва салбий фикрлардан қандай халос бўлиш мумкин? (+видео)
Бугунги шиддатли ҳаёт тарзи, кундалик ташвишлар ва турли руҳий босимлар инсоннинг руҳий ҳолатига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Айниқса, ёлғизлик ҳисси, ўзига ишончсизлик ва салбий фикрлар кўпчиликни ўйлантираётган долзарб масалалардан бирига айланган.
Хўш, инсон нима сабабдан ўзини ёлғиз ҳис қилади? Салбий фикрлар қандай пайдо бўлади ва улардан халос бўлиш учун нималарга эътибор қаратиш лозим? Руҳий хотиржамликка эришиш ва ҳаётга ижобий муносабатни шакллантиришнинг қандай самарали усуллари мавжуд?
Ушбу саволлар юзасидан психолог Дилрабо Норқулова билан суҳбатлашдик.
Кўрсатув давомида ёлғизлик ҳиссининг психологик сабаблари, салбий фикрларни енгиш, инсоннинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳамда руҳий мувозанатни сақлаш билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилди.
Шунингдек, психологик саломатликни асраш, яқинлар билан самимий муносабатларни йўлга қўйиш ва ҳаётда ижобий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг аҳамияти хусусида фикр юритилди.
Ушбу суҳбатни ЎзАнинг “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.
Фардона Яхшибоева,
Улуғбек Тўхтаев (видео),
ЎзА