Янги уй харид қилаётганингизда ҳушёр бўлинг!
Янги қурилаётган бино ва мажмуалардан хонадон сотиб олиш пухта ёндашувни талаб этади. Шартномага имзо чекишдан олдин қурувчининг ерга бўлган ҳуқуқи, қурилиш рухсатномаси ва давлат экспертизаси хулосаси мавжудлигини текшириш лозим.
Шунингдек, шартномада топшириш муддати, кечикиш учун пеня миқдори, нарх ҳамда коммунал тармоқларга уланиш ва кадастр учун яширин тўловлар йўқлиги аниқ кўрсатилиши шарт. Объектни қабул қилишда аниқланган камчиликлар далолатномага киритилиб, қурувчи ҳисобидан бартараф этилиши лозим.
Шу ва шу каби маслаҳатларни "Ҳуқуқий шарҳ" дастурининг навбатдаги сонида олишингиз мумкин.
Зиёвуддин Нуриддинов, Ойбек Давронов,
Аслиддин Алимов, ЎзА