Янги Тошкентда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали байрам тадбиридан фоторепортаж
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Тошкентда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросим мамлакатимиз ҳаётидаги энг муҳим саналардан бирига бағишланган улкан байрам сифатида кенг нишонланди.
[gallery-31155]
Байрамона безатилган майдонда мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу мақсадлар ўз ифодасини топди. Айниқса, Янги Тошкент шаҳрида барпо этилаётган замонавий инфратузилма, кенг кўчалар, муҳташам бинолар ва яшил ҳудудлар Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлик сиёсати амалий самараси эканини намоён этди.
Тантанали маросим давомида санъат усталарининг чиқишлари, миллий ва замонавий мусиқий дастурлар, ранг-баранг саҳна кўринишлари байрам кайфиятини янада юксалтирди.
Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА