Янги ўқув йили – янги муваффақиятлар даврининг бошланиши
Бугун, 2 сентябрь куни мамлакатимиз таълим муассасаларида янги ўқув йилининг бошлангани муносабати билан "Билимлар куни" тадбирлари кенг нишонланмоқда.
Хусусан, Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ҳам 2026-2027 ўқув йили олдидан йиғилиш ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан марказнинг бир гуруҳ мутахассисларига, мураббийларга, спортчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган ўқувчи-спортчилар марказ раҳбарияти томонидан рағбатлантирилди.
Янги ўқув йили марказ тарбияланувчилари учун нафақат пухта таълим олиш, балки спорт маҳоратини янада юксалтириш, юқори натижаларга эришиш ва халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришиш даври ҳам ҳисобланади.

Тадбирда иштирок этганлар янги ўқув йилида ёш ва иқтидорли спортчиларни замонавий таълим ҳамда илғор спорт тайёргарлиги асосида тарбиялаш, билим ва кўникмаларини ривожлантириш ҳамда келажакда улкан ғалабаларга мустаҳкам замин яратиш лозимлигини таъкидлади.
Т. Рўзиев, ЎзА