Волейбол: Фахрийлар ўртасида Ўзбекистон кубоги Андижон жамоасига насиб этди
Пойтахтимизда волейбол бўйича фахрийлар ўртасида ўтган Ўзбекистон кубоги мусобақаларида 9 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.
Гулистон шаҳрида волейбол бўйича фахрийлар ўртасида ўтган Ўзбекистон кубоги мусобақаларида 9 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.
Фахрий волейболчиларга чинакам спорт байрамини туҳфа этган кубок баҳслари якунида Андижон вилояти жамоаси 1-ўринни эгаллаган бўлса, Бувайда тумани вакиллари 2-ўринни, Тошкент шаҳри ҳамда Фарғона вилояти жамоалари кучли учликка якун ясади.

Мамлакат кубоги давомида волейбол фахрийларининг давра суҳбатлари ташкил этилиб, мамлакатимизда ўйин спорт турларига берилаётган эътибор эътироф этилиб, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг ёйишда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлашди.

Самимий кечган даврада волейбол фахрийлари ёдга олиниб, уларнинг спорт ривожига қўшиб келаётган ҳиссасига юқори баҳо берилди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Т. Рўзиев, ЎзА