Виза суҳбатлари тўхтади, Ҳурмузда таранглик, NASAдан катта янгилик - Хориж хабарлари
Бугунги “Хориж хабарлари” дастурида Ғазода болаларга варрак учиришга рухсат бермаслик тавсия этилгани, Нигерияда масжиддан ўғирлаб кетилган юзлаб одамларни қутқариш операцияси бошлангани, АҚШ бутун дунё бўйлаб иммиграцион визалар бўйича суҳбатларни вақтинча тўхтатгани ҳамда Покистондаги шифохонада ёнғин оқибатида 15 нафар янги туғилган чақалоқ ҳалок бўлгани ҳақида сўз боради.
Шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳурмуз бўғози барча миналардан тозаланганини маълум қилгани ва NASA Hubble телескопидан 100 баробар катта кўриш майдонига эга янги космик телескопни учиришга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Нозимбек Мардонов, Ёқуб Мелибоев, Салимжон Обиджонов, ЎзА