VI Халқаро "Паҳлавон Маҳмуд - StrongmenGames" Баҳодирлар ўйинлари якунланди
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ташаббуси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил қилинган баҳодирлар беллашуви уч кун давом этди.
Баҳодирлар “Чўгирма отиш”, “Мўйноқ лангари”, “Хива тегирмони”, “Жалолиддин Мангуберди ва Амир Темур қиличлари”,“Амударё қайиғи”, “Штангани ердан кўтариш”( DEADLIFT) каби синовларда бор куч ва маҳоратларини намойиш этиб, томошабинларга унутилмас лаҳзаларни тақдим этди.

Якуний натижаларга кўра, Литвалик Жокузус Вилиус учинчи, Янги Зеландиялик атлет иккинчи ва Ўзбекистон баҳодири Муҳаммадали Тўхтаматов биринчи ўринни қўлга киритди. Ғолиблар эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди. Шунингдек, халқаро турнирда иштирок этган барча баҳодирларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Совринларни Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Ботир Саидов ҳамда Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетовлар тантанали равишда топширди.

Қадимий Хива мезбонлик қилган VI Паҳлавон Маҳмуд Халқаро Баҳодирлар ўйинлари куч, ирода ва халқлар дўстлигининг ёрқин ифодасига айланди.
Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов(Сурат),
ЎзА мухбирлари