Айдаркўлнинг мафтункор манзараси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳудудида, Қизилқум чўли бағрида жойлашган Айдаркўл мамлакатимизнинг энг йирик сув ҳавзаларидан бири ҳамда экотуризмнинг жозибадор масканларидан саналади.
Мутахассислар маълумотига кўра, кўлнинг умумий майдони қарийб 3 минг квадрат километрни ташкил этади. Узунлиги 160 километрга яқин бўлган сув ҳавзасининг айрим жойларида кенглиги 30 километрдан ошади. Ўртача чуқурлиги 10–12 метрни ташкил этса, энг чуқур нуқталарида бу кўрсаткич 30 метргача етади.
Айдаркўл 1969 йилда Чордара сув омборидан ортиқча сувларнинг Арнасой ботиғига йўналтирилиши натижасида шаклланган. Бугунги кунда у нафақат муҳим экологик ҳудуд, балки маҳаллий ва хорижий сайёҳларни ўзига жалб этаётган табиий маскан ҳисобланади.
[gallery-29970]
Тиниқ суви, бой биохилма-хиллиги, Нурота тоғлари фонида намоён бўлувчи гўзал манзаралари, шунингдек, сув қушлари ва балиқчилик ҳаёти Айдаркўлнинг ўзига хос табиий жозибасини намоён этади.
Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА