Устозларга эҳтиром
Андижон шаҳридаги "Шодлик” тантаналар саройида "Устозларга эҳтиром!” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда Андижон давлат университети жамоасининг профессор-ўқитувчилари, ишчи ва хизматчилари, фахрийлари иштирок этди.
Тадбир аввалида университет ректори, профессор Бахтиёржон Акбаралиев сўз олиб, устозларни байрам билан муборакбод этди, университет илмий салоҳиятини юксалтириш, рейтингини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган ҳамда узоқ йиллар давомида самарали фаолият юритиб келаётган устозларнинг меҳнатларини эътироф этиб, уларга миннатдорлик билдирди.


Тадбирда устозларнинг ибратли ҳаёт йўли, самарали фаолияти ҳамда малакали мутахассислар тайёрлаш борасидаги беқиёс ўрни ҳақида самимий сўзлар айтилди.
Бир гуруҳ устозларга “Олий таълим аълочиси” кўкрак нишонлари, шунингдек, вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи, университет ректорининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.



Файзли дастурхон атрофида, юқори кўтаринкилик билан ўтган байрам тадбирининг бадиий дастури иштирокчиларга хуш ва байрамона кайфият улашди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА мухбири