Бухорода 14 минг 789 нафар педагог малака синовидан ўтади
Бухоро вилоятида педагогларнинг касбий билим ва маҳоратини баҳолашга қаратилган малака (тест) синовлари бошланди.
Синовлар Бухоро шаҳридаги 44-умумтаълим мактаби негизида ташкил этилган Билим ва малака синов марказида ўтказилмоқда.
Жараёнларнинг шаффоф ва холис ўтишини таъминлаш, педагоглар билимини адолатли баҳолаш ҳамда иштирокчилар учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилган.
[gallery-32223]
Жорий малака синовларида вилоят бўйича жами 14 минг 789 нафар педагогнинг иштирок этиши кутилмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА