Трамп тангаси, Эрон режими ва Ҳурмуздаги янги хавф - Хориж хабарлари(+видео)
Бугунги “Хориж хабарлари” дастурида АҚШда президент Дональд Трамп тасвири туширилган 1 долларлик танга муомалага чиқарилгани, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрон режими ағдарилиши жуда яқинлигини маълум қилгани, Сурия Башар Асад давридан қолган кимёвий қуролларни йўқ қилишни бошлагани ҳамда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Хитой Эронни иқтисодий жиҳатдан яккалаб қўйишда ёрдам беришга тайёрлигини билдиргани ҳақида сўз боради.
Шунингдек, Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир Ғазодаги фаластинликларни ҳудуддан чиқариб юбориш режасини илгари сургани, Жанубий Корея эса Ҳурмуз бўғозига ҳарбий куч юбориш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Нозимбек Мардонов, Ёқуб Мелибоев, Салимжон Обиджонов, ЎзА