Россия ва Хитой Марсни тадқиқ этиш бўйича тайёргарликни бошлади
РФ ва ХХР Марсни тадқиқ қилишга қаратилган қўшма миссиянинг амалий босқичини бошлади. Мазкур лойиҳа доирасида Қизил сайёрани ўрганиш учун махсус илмий асбоб-ускуналар ва зарур жиҳозларни ишлаб чиқиш ҳамда тайёрлаш кўзда тутилган.
“Роскосмос” давлат корпорацияси раҳбари Дмитрий Баканов таъкидлашича, ушбу ташаббус икки мамлакатнинг коинот соҳасидаги ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқади.
Махсус аппаратураларни яратиш ишларининг бошланиши лойиҳа шунчаки муҳокама босқичидан чиқиб, унинг техник қисмини бевосита амалиётга татбиқ этишга ўтилганини англатади.
Ҳозирча ушбу миссиянинг аниқ учирилиш муддатлари ва дастурнинг бошқа тафсилотлари ошкор қилингани йўқ.
Ф.Яхшибоева, ЎзА