Трамп Рэтклиффнинг Москвага ташрифини изоҳлади
Журналистнинг "Марказий разведка бошқармаси директори Жон Рэтклифф Москвага ташрифи чоғи Россия ва НАТО ўртасидаги эҳтимолий уруш ёки АҚШнинг Эронга қарши санкцияси мавзуларини муҳокама қилганми?" деган саволига жавобан Президент Дональд Трамп мазкур сафарнинг ушбу масалалар билан боғлиқлигини инкор этди.
– Бу мавзулар ўзаро алоқадор эмас, – деган у. – Кимнингдир ҳафсаласи пир бўлишини хоҳламайман, лекин у жуда оддий сабаб туфайли Россияга борди.
Олий раҳбар Мужтоба Ҳумонаийнинг ўлими ҳақидаги хабарларга изоҳ берар экан, Трамп бундай ахборотга ишонмаслигини айтди:
– У оғир жароҳат олган, лекин вафот этган, деб ўйламайман. Гарчи, ҳалок бўлган экан, эронликлар фожиани яширишни жуда яхши уддалашяпти.
С.Раҳимов, ЎзА