Трамп келгуси Президентларга нима қолдирмоқчи?
Дональд Трамп Оқ уйдаги машҳур иш жойи – Ясси хонани миллий тарихий ёдгорлик деб эълон қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унинг айтишича, айни ташаббус келгуси президентлар хона қиёфасини тубдан ўзгартириши ёки бузишига йўл қўймайди. Бинобарин, бу қарор ўриндиқ ёки безакларни алмаштириш, одатий таъмир олиб боришга тақиқ қўймайди.
Трампнинг иккинчи муддати даврида хона олтин ранг берилиб, қайта жиҳозланди. Оқ уй ҳудудида ҳам жиддий ўзгаришлар бошланди: Шарқий қанот бузилиб, ўрнида тантанали тадбирлар учун янги сарой қад кўтаряпти. Бу лойиҳа судда ҳам баҳс келтириб чиқарган. Қизиғи, Оқ уй биноси аллақачон миллий тарихий ёдгорлик мақомига эга.
Мутахассислар фармон кейинги етакчилар ваколатини тўлиқ чеклай олмаслигига урғу берган. Амалда Америка раҳбарлари ўз иш хонасида ўриндиқ ва буюмлар ёки девор безагини ўзгартириш ҳуқуқига эга. Йирик қурилиш ишлари эса Конгресс рухсатини тақозо этади. Шу боис мазкур қарор галдаги раҳбарлар учун нечоғли мажбурият юклаши ҳозирча номаълум.
Мусулмон Зиё, ЎзА