Тошкентда йирик технологик ҳафталик — "ICTWEEK Uzbekistan – 2026" бошланди
Бугун, 22 сентябрь куни, "Central Asian Expo Uzbekistan" мажмуасида ҳафталикнинг биринчи кунги тадбирлари старт олди.
Тадбирни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов кириш сўзи билан очиб берди. У ўз нутқида юртимизда сўнгги йилларда рақамли технологиялар соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар, янги имкониятлар ва технологик тараққиётнинг аҳамияти ҳақида гапирди.
Расмий очилиш маросими билан бошланган тадбир доирасида “ICT Expo 2026” кўргазмаси ҳам намойиш этилди. Унда маҳаллий ва халқаро компаниялар ўз технологик ечимлари ва янги ишланмаларини тақдим этмоқда.

Шунингдек, биринчи кун дастуридан “Startup & Venture Summit” ҳамда “Uzbek–Japan Digital Community Forum” ўрин олди.
Уларда стартапларни ривожлантириш, инвестиция жалб қилиш, рақамли ҳамкорлик ва технологик компанияларнинг янги бозорларга чиқиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Бу йилги “ICTWEEK” 25 сентябрга қадар давом этади. Ҳафталик доирасида ҳали кўплаб йирик тадбирлар, саммитлар ва технологик мусобақалар ўтказилади.
Жумладан, “Startup World Cup Uzbekistan–Middle East Tech Summit” ва “AWS Community Day Uzbekistan” каби тадбирлар бўлиб ўтади.
Уларнинг энг муҳим ва қизиқарли жиҳатлари ҳақида сизларни хабардор қилиб борамиз.
Нигора Раҳмонова, ЎзА