Тошкентда футбол байрами: Терма жамоа учун фан-зоналар шай!
Футбол мухлислари диққатига: Тошкент ҳокимлиги севимли жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун шаҳар бўйлаб улкан тайёргарлик кўрди. Стадион завқини ҳис қилиб, биргаликда мухлислик қилиш имконияти сизни кутмоқда. Қаерда?
Тошкент шаҳар ҳокимлиги миллионлар ўйини — футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш истагидаги мухлислар учун кенг кўламли тайёргарлик кўрди. Энди пойтахт аҳли “Бунёдкор” стадионида ёки шаҳарнинг барча туманларида ўрнатилган катта мониторли экранларда тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган ўйинларни жонли кузатиб, стадион муҳитини ҳис этиши мумкин.
Энг йирик ва асосий томоша майдони “Бунёдкор” стадиони ҳудудида ташкил этилиб, у 10 минг нафар мухлисни сиғдира олади. Бу ерда футбол байрамининг ҳақиқий руҳи ҳукм суриши учун барча шароитлар яратилган. Бундан ташқари, пойтахтнинг ҳар бир туманида махсус фан-зоналар ташкил этилди. Уларнинг манзиллари қуйидагича: Бектемир тумани – “Роҳат” маҳалласида; Миробод тумани – “Фурқат” боғида; Мирзо Улуғбек тумани – “Central Park” истироҳат боғида; Олмазор тумани – “Ғалаба боғи”да; Сергели тумани – Марказий хиёбонда; Учтепа тумани – “Seul Eko park”да; Чилонзор тумани – “Ғафур Ғулом боғи”да; Шайхонтоҳур тумани – “Anhor-Lokomotiv” боғида; Юнусобод тумани – Юнусобод спорт мажмуасида; Яккасарой тумани – “Дўстлик” боғида; Янгиҳаёт тумани – INDEX мажмуасида; Яшнобод тумани – “Ashxobod” сайилгоҳида.
Мухлислар диққатига: терма жамоамизнинг илк ўйини 18 июнь куни эрталабки соат 7:00 да бошланади. Унда Ўзбекистон Колумбия терма жамоасига қарши майдонга тушади.
<iframe width="1011" height="569" src="https://www.youtube.com/embed/1pEN23ZjNSY" title="Toshkentda futbol bayrami: Terma jamoa uchun fan-zonalar shay!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов,
Улуғбек Тўхтаев, ЎзА