Тўрақўрғонда аҳоли мурожаатлари кўриб чиқилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Маданият марказида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг аҳоли билан сайёр қабули бўлиб ўтди.
Қабулда, аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган мурожаатлар кўриб чиқилди. Вилоят ҳокими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилотлар масъуллари ҳар бир мурожаатни атрофлича ўрганиб, уларни ҳал этиш юзасидан зарур чораларни белгилади.
[gallery-30392]
Шунингдек, фуқаролар моддий ёрдам, уй-жой, кадастр, кредит, суд-ҳуқуқ ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилди.
Қабул давомида вилоятнинг турли ҳудудларидан келган 80 нафардан ортиқ фуқаронинг мурожаати тингланди. Масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, айримлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар назоратга олинди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА