Тил корпусларида замон грамматик шаклларининг аннотациясига доир
Элёр Ғофурович ХОННАЗАРОВ докторант Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети Тошкент, Ўзбекистон xonnazarov90@mail.ru
Аннотация
Мазкур мақолада жаҳон корпус лингвистикасида замон категориясининг аннотацияланиши юзасидан эришилган натижалар тавсифланган. Ўзбек корпус лингвистикасида автоматик морфологик таҳлил юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилган. Замонни ифодаловчи грамматик шакллар разметкасида муҳим бўлган жиҳатлар ёритилган.
Таянч сўзлар: корпус, замон шакллари, аннотация, разметка, автоматик таҳлил, лингвистик таъминот.