Жунайдуллоҳ Исломшайх ўғли Ҳозиқнинг ҳаётий фаолияти таҳлили
Сайфиддин РАФИДДИНОВ доцент филология фанлари номзоди Ўзбекистон Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
XIX аср ўзбек адабиёти тарихида Жунайдуллоҳ Исломшайх ўғли, (тахаллуси Ҳозиқ)нинг алоҳида ўрни бор. Бу зуллисонайн шоир ва моҳир таржимоннинг ҳаёти ўзига хос зиддиятлар билан ўтган. Ҳақ сўз айтгани ва адолатпешалиги учун Бухоро амири Насрулло тарафидан фожиали ўлим топган. Ушбу мақолада Ҳозиқнинг ҳаёти билан боғлиқ воқеалар баён қилинади.
Таянч сўзлар: Ҳозиқ, Амир Насрулло, Бухоро, Юсуф ва Зулайхо, шоир, шеър, Қўқон, амир, Хоразм, куллиёт, тасаввуф, сарой, девон, қўлёзма.