Замонавий медиаматн таҳририда лингвистик, прагматик ва визуал ёндашувлар
Наргиза Абдукахаровна МИРЗАЕВА доцент, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Мақолада замонавий медиаматн таҳрирининг назарий ва амалий асослари, унинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда таҳрир жараёнига қўйиладиган асосий талаблар таҳлил этилган. Медиаматннинг кўп кодли ва мультимедиавий табиатидан келиб чиқиб, уни таҳрир қилишда лингвистик, композицион, стилистик, прагматик ва визуал жиҳатларнинг ўзаро уйғунлигини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилган. Таҳрир жараёнининг тайёргарлик, таҳлил, тузатиш ва якуний вариантни шакллантириш босқичлари тавсифланган. Шунингдек, медиаматнда учрайдиган лексик, грамматик, композицион, услубий, фактологик ва семантик хатолар ҳамда уларни бартараф этишнинг самарали усуллари ёритилган. Замонавий медиа муҳитида муҳаррир фаолиятининг коммуникатив, прагматик ва визуал стратегиялари таҳлил қилиниб, медиаматн сифатини таъминлашда аниқлик, ишончлилик, услубий яхлитлик, эстетиклик ва ижтимоий масъулиятнинг аҳамияти асосланган.
Таянч сўзлар: медиаматн, таҳрир, муҳаррир, медиа тили, медиаформат, коммуникатив мезон, стилистик мезон, прагматик мезон, лингвистик таҳрир, визуал таҳрир, таҳрир стратегияси, мультимедиавийлик, фактологик хато, медиаэтика.