Тиббиёт ютуқлари: оптогенетиканинг яратилишига олиб келган кашфиётлар учун Нобель мукофоти берилади
2026 йилги физиология ва тиббиёт бўйича Нобель мукофоти Карл Дейссерот, Петер Хегеманн ва Георг Нагелга оптогенетиканинг яратилишига олиб келган кашфиётлари учун берилади. Бу ҳақда Нобель мукофоти расмий сайтида хабар қилинди.
Ушбу усул олимларга ёруғлик ёрдамида тирик миядаги айрим нерв ҳужайраларининг фаолиятини ёқиш ва ўчириш имконини беради.

Петер Хегеманн ва Георг Нагел каналродопсинни — ҳужайраларни ёруғликка сезгир қила оладиган оқсилни кашф этди. Олимлар бу хусусият оқсил қайси турдаги ҳужайрага жойлаштирилишидан қатъи назар сақланиб қолишини аниқлади. Карл Дейссерот ушбу кашфиётни асаб тизимида қўллади.
Ушбу кашфиётлар асосида ишлаб чиқилган усул “оптогенетика” деб номланди. У муайян нерв ҳужайраларини юқори аниқлик билан бошқариш ва уларни фаоллаштириш ёки фаолиятини сусайтириш мия ишига қандай таъсир қилишини кузатиш имконини беради.
М.Қосимова, ЎзА