Мақсуд Асадов: Алифбо — миллатнинг маънавий ҳужжати (+видео)
Алифбо миллат тақдири, билим ва қадриятлар кўпригидир. Ўзбекистонда янги алифбога ўтиш зарурати, унинг ҳаётга таъсири мутахассис нигоҳида.
У нафақат товушларни ёзувда акс эттириш воситаси, балки миллатнинг асрлар давомида тўплаган билим ва қадриятларини келажак авлодларга етказувчи кўприк ҳисобланади. Аждодларимиз яратган илмий асарлар, бадиий дурдоналар ва тарихий солномалар айнан ёзув орқали бизгача етиб келган. Алифбо ўтмиш ва бугун ўртасидаги узвий боғлиқликни таъминлайди.
Тилнинг софлигини сақлаш, унинг бой имкониятларини тўлиқ намоён этиш мукаммал алифбога боғлиқ. Тўғри шаклланган алифбо тилнинг ривожланишига ва халқаро майдондаги нуфузи ошишига хизмат қилади. Саводхонлик, илм-фан ва замонавий технологияларни ўзлаштириш алифбодан бошланади. У миллатнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришда асосий пойдевор вазифасини бажаради.
Бугун биз янги алифбога ўтиш жараёнлари арафасида турибмиз, Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор Мақсуд Асадов билан Янги алифбонинг қабул қилишга бўлган эҳтиёж, уни ҳаётимизга татбиқ этиш ва ўзлаштириш жараёнлари ҳақида батафсил суҳбатлашдик.
Муҳайё Турдалиева, Дониёр Якубов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА