Тиббиёт: аутсорсинг асосида “Call-марказ” ва Feedback тизими фаолияти йўлга қўйилади
“Соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига кўра, аутсорсинг асосида “Call-марказ” ва Feedback тизими фаолияти йўлга қўйилади.
Янги фармон асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил этилиши белгиланган Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари:
давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматларни, шу жумладан, тиббий ёрдамни ташкил этиш билан боғлиқ хизматларни назорат қилувчи ваколатли орган ҳисобланади;
Клиник аудит инспекцияси бошлиғи соғлиқни сақлаш вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
“Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси давлат муассасасининг фаолияти тугатилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги аутсорсинг асосида қуйидагилар фаолиятини йўлга қўяди:
аҳоли мурожаатлари, шикоятлари, таклифлари ва эътирозларини қабул қилиш, уларни тезкор кўриб чиқиш ҳамда тегишли ташкилотларга йўналтиришни таъминлаш мақсадида “Call-марказ”;
аҳоли ва тиббиёт ходимлари билан тизимли мулоқотни таъминлаш, тиббий хизматлар сифати, оммабоплиги ва мавжуд муаммолар юзасидан тезкор ахборот олиш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида қайта алоқа тизими (Feedback).
ЎзА