Термизда талаба-қизлар форуми бўлиб ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиалида Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “Ташаббускор аёл-қизлар марафони” ҳамда “Қизлар академияси” тарғибот платформаси доирасида форум ташкил этилди.
Тадбирда университетнинг фаол, интилувчан ва билимга чанқоқ талаба-қизлари иштирок этиб, спикерларнинг ҳаётий тажрибалари ҳамда муваффақият сари босиб ўтган йўллари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар.
[gallery-29647]
Самимий суҳбат, очиқ мулоқот ва савол-жавоблар тадбирга янада мазмун ва руҳ бағишлади. Айниқса, иштирокчиларнинг келажакка доир мақсадлари, лидерлик салоҳияти ва жамиятда ўз ўрнини топишга қаратилган фикрлари йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди.
Тадбир давомида ёш қизларни билим олишга, ўз устида изчил ишлашга, замонавий касб-ҳунарларни эгаллашга ҳамда катта марралар сари дадил интилишга чорловчи муҳим ғоялар илгари сурилди. Шунингдек, талаба-қизларнинг салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш ҳамда янги имкониятлар яратишга қаратилган бундай лойиҳалар изчил давом этаётгани таъкидланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА