Матонат ва маҳорат намойиши
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилоятида “Беш ташаббус паралимпиядаси” доирасида вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилди. Тадбир имконияти чекланган ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг жисмоний саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлашга хизмат қилмоқда.
Мусобақада вилоят бўйича 4414 нафар иштирокчи рўйхатдан ўтди. Саралаш босқичлари якунига кўра 286 нафар спортчи вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Беллашувлар 18–30 ёш оралиғидаги иштирокчилар ўртасида ташкил этилди.
[gallery-29650]
Адаптив спортнинг енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, бадминтон ва армрестлинг йўналишлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Ғолиб ва совриндорлар жорий йил июль ойида бўлиб ўтадиган республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилади.
Тадбир ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш, ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда адаптив спортни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди.
Сирож АСЛОНОВ олган (сурат), ЎзА