Тбилиси телеминораси Ўзбекистон байроғига бурканди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга давлат ташрифи шарафига ҳамда Ўзбекистон халқига эҳтиром рамзи сифатида Тбилиси телеминораси мамлакатимиз байроғи рангларига бурканди.
Давлатимиз раҳбари ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе телеминора манзарасида биргаликда суратга тушдилар.