Тарғибот тадбирлари аҳолининг ҳушёрлигини оширмоқда
Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, бошқарманинг туман, шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳлари ходимлари томонидан “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик ойлик доирасида қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, ойлик доирасида Андижон, Асака, Избоскан, Улуғнор ва Қўрғонтепа туманларида ўтказилган тадбирларда кўп йиллар фойдаланилиб, маънан эскирган транспорт воситаларини белгиланган тартибда рўйхатдан чиқариш, шунингдек, автомобиль газ тўлдириш компрессор станциялари, автошоҳбекатлар, автомобилларга сервис хизмат кўрсатиш устахоналари ҳамда автомобилларни ювиш шохобчаларида фаолият юритаётган масъуллар, аҳоли вакиллари, ҳайдовчилар иштирок этди.


Суҳбат ва мулоқотлар жараёнида транспорт воситаларининг техник созлиги, белгиланган хавфсизлик талабларига риоя этиш, қоидабузарликларнинг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, фуқароларга йўл ҳаракати хавфсизлиги ва транспорт воситалари дахлсизлигини таъминлашга оид муҳим тавсиялар акс этган эслатма ва буклетлар тарқатилди.

Аҳолининг ҳушёрлигини оширишга хизмат қилаётган бу каби тарғибот тадбирлари Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида изчил давом этмоқда.
Фахриддин Убайдуллаев,
ЎзА мухбири