“Талабалар лигаси”да ғолиб жамоа аниқланди
Андижон давлат техника институтида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида чим устида хоккей бўйича илк бор ташкил этилган “Талабалар лигаси” мусобақаларининг республика финал босқичи ўтказилди.
Мазкур мусобақада иштирокчилар жамоавий ўйин, маҳорат ва ғалабага бўлган интилишларини намоён этди. Мусобақа якунларига кўра, йигитларўртасида Андижон давлат педагогика институтижамоаси биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистондавлат жисмоний тарбия ва спорт университетижамоаси иккинчи, Урганч инновация университетижамоаси эса учинчи поғонадан жой олди.

Қизлар ўртасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоаси ғолиб бўлган бўлса, Фарғона давлат университети жамоаси кумуш, Қорақалпоқ давлат университети жамоаси бронза медалга сазовор бўлди.

Барча ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА.